222

Ҳайдовчиларга йўловчи ташиш талаблари яна бир бор эслатилмоқда.

Mar 30 2019
(0) Comments

 

Тошкент вилояти ЙҲХБ ходимлари ҳудуддаги 206 йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар, 38 автошоҳбекат ва автотураргоҳларда содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўловчи ташишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳайдовчилар билан суҳбатлашди.

Бу тадбирга 80 нафар ЙҲХ хизмати, 22 нафар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғуланувчи масъуллар жалб этилди.
Ўтказилган суҳбатлар давомида масъул ходимлар ҳамда ҳайдовчиларга йўловчиларни ташишда қўйилган талаблар ва бошқа тартиблар яна бир бор эслатиб ўтилди.

Тарғибот кунидан унумли фойдаланиб, вилоятдаги 185 мактабда “Ватанпарвар” МКТ, “Автомотоҳаваскорлар” жамиятининг тажрибали ўқитувчиларидан 60 нафари жалб этилган ҳолда ўқувчилар билан йўлларда ҳаракатланиш қоидалари, автомобиль йўлларини кесиб ўтиш тартиби юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.

Тошкент вилояти ИИБнинг телеграм ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси t.me/tviib манзилда кузатиб боринг.

Leave us a comment