111

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ИИБ БОШЛИҒИ 3-СЕКТОР РАҲБАРИ Т.Т.АРИПОВ РАИСЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛДА ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ АҲОЛИСИНИНГ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ.

Apr 01 2019
(0) Comments

 

Сайёр қабуллар қачон натижа беради? Қачонки, фуқаролар бу қабуллардан рози бўлса.

Давлатимиз раҳбари томонидан мутасаддилар олдига қўйилган талабларнинг замири ҳам аслида шу – одамлар розилигини олишдир.

Кеча Янгийўл тумани аҳолисининг мурожаатлари юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокими ва мутасадди ташкилотлар томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирни Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник Т.Т.Арипов очиб, йиғилишдан мақсад, фуқароларни қийнаётган муаммо ва шикоятларини яқиндан ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этилиши, фуқаролардан келиб тушган шикоятлари қонун доирасида тезкор ҳал этилиши, шунингдек уларни қизиқтираётган саволларга аниқ ва манзилли жавоб берилиши ҳақида сўз юритди.

Қизғин руҳда ўтказилган сайёр қабул жараёнида ҳудуддаги йиғилиб қолган муаммолар – кадастр, йўл таъмири, пасспорт тизими, ижтимоий ёрдам, ноқонуний қурилмалар, кредит олиш каби ўнлаб масалалар юзасидан қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Фуқаролар билан мулоқот давомида вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари вакиллари томонидан ҳуқуқ-тартиботи масалалари бўйича қилинган мурожаатлар жойида расмийлаштирилиб, айрим масалаларни тезкор ҳал этилиши  юзасидан  мутасаддиларга  топшириқлар берилди.

Шундан сўнг Т.Т.Арипов, Тожикистон Республикасида туғилган, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида қарийб 23 йилдан буён яшаб, фуқаролик паспортини ололмай келаётган Қ.М.Бобоқулов ва унинг фарзанди Ш.Қ.Бобоқуловларни  таклиф этиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5661-сонли фармони билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилганлигини маълум қилди ва  тантанали равишда фуқаролик паспортларини топширди.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари белгиланган жадвал асосида вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида хам давом этади.

Зеро, аҳоли орасига кириб бориш, уларнинг дарду ташвишларини, муаммоларини ўрганиб, амалий ечим топишга кўмаклашиш бугунги куннинг талабидир.

Сайёр учрашувлар оддий одамлар ҳаётига ўзгаришлар олиб келса, муаммоларига ечим топса, олдидаги тўсиқларни олиб ташлашга ёрдам берса, шундагина самарали бўлади.

Бу каби мулоқот ва учрашувлар халқимизнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ишончини янада ошириши, шубҳасиз.

 

Тошкент вилояти ИИБнинг телеграм ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси t.me/tviib манзилда кузатиб боринг.

Leave us a comment