888

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари томонидан 2019 йилнинг 1 апрель куни қайси ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши маълум қилинди.

Apr 01 2019
(0) Comments

 

Қуйидаги ҳудудларда оммавий сайёр қабуллар ўтказилади:

Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчасида жойлашган Самарқанд Давлат Университети қошидаги Академик лицейи биносида (Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Пастдарғом, Пайариқ, Оқдарё, Жомбой, Булунғур, Тайлоқ ва Ургут туманлари аҳолиси иштирокида) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Жўраев Муҳиддин Ўткирович томонидан соат 10.00дан 18.00га қадар;

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган  Тошкент Ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали биносида (Урганч ва Хива шаҳарлари,Урганч, Хива, Хазорасп, Питнак, Қўшкўпир, Боғот, Хонқа, Янгиариқ, Шовот, Гурлан, Янгибозор туманлари аҳолиси иштирокида) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Хатамов Рустам Абдуганиевич томонидан соат 10.00дан 13.00га қадар.

Республиканинг бошқа ҳудудларида ўтказилиши режалаштирилган оммавий сайёр қабул кунлари ҳақида сайтимиз ва телеграм каналимиз орқали хабар бериб борамиз.

 

Тошкент вилояти ИИБнинг телеграм ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси t.me/tviib манзилда кузатиб боринг.

Leave us a comment