ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ИИБ ЁРДАМЧИЛАР ИШ БОШЛАШГА ШАЙ

Apr 26 2019
(0) Comments

Сўнги вақтларда Ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланди.

Бу борада Давлатимиз раҳбари, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан имзоланган 2018 йил 24 декабрь кунидаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли сонли қарорининг 2,3,4 бандларида “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари лавозимлари бекор қилиниб, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилганлиги бу ҳамкорликни янги босқичга кўтариб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий самара бириши шубҳасиз.

Мазкур қарор ижросини таъминаш мақсадида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси томонидан, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимларига биринчи навбатда ўз ҳулқ-атвори, ахлоқий кўриниши, ва маданият даражаси билан «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмасида алоҳида ўрнак кўрсатган, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга аъзолари орасидан жамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бошқарма бошлиғининг 2019 йил 12 февраль куни 28-сонли фармойиши асосида ёрдамчи лавозимларига муносиб номзодларни танлаш бўйича қабул комиссияси таркиби ҳамда шаҳар-туман ИИБлари томонидан тақдим этилаётган номзодлар билан суҳбат ўтказиш жадвали тасдиқланган.

Ҳозирги кунга қадар тасдиқланган жадвалга асосан шаҳар-туманлар томонидан тақдим этилган номзодлар орасидан 160 нафари  профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимларига қабул қилинган бўлиб, бу жараён давом эттирилмоқда.

Бугунги кунга қадар лавозимга қабул қилинган номзодлар билан махсус ўқув семинарлари ўтказилиб, уларга малакали ходимлар томонидан “фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактикаси бўйича зарурий тавсия ва кўрсатмалар етказилмоқда.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган профилактика инспекторларининг ёрдамчиларига Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига, шу жумладан касбий тайёргарлик факультетига Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ҳар йили белгиланадиган квоталарга мувофиқ ўқишга кириш ҳуқуқи берилиши белгиланган.

Мақсад ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамлаш, жиноятчиликни бартараф этишда нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари, балки кенг жамоатчилик вакилларининг фаол иштирокини таъминлашдир.

Ҳар бир фуқаро ўзи ташаббус кўрсатиб белгиланган қонун-қоидаларга амал қилса, ўзи кўриб, гувоҳи бўлиб турган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳолатларига бефарқ бўлмаса, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда янада самарали натижага эриишилади.
Зеро, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, нафақат ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг, балки барчамизнинг улуғ ва муқаддас бурчимиздир.

Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати https://t.me/tviib