эълон !!!

Nov 08 2019
(0) Comments

2019 йилнинг 19 ноябръ куни, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимларида бўш бўлган офицерлик лавозимларига хизматга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган танловларга ички ишлар органлари хизматига кириш истагида бўлган фуқароларни рўйхатга олиниши хақида маълум қилади.

Танловларда 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган,Тошкент вилоятида доимий рўйхатда (пропискада) туриб яшовчи, олий таълим муассасаларини барча мутахассисликлар бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерв ёки олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган эркаклар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органлари сафига кириш истагида бўлган фуқароларни, юқорида кўрсатилган санада, соат 09.00 дан 17.00 қадар, Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспорти, маълумоти тўғрисида диплом, ҳарбий гувоҳномаларини асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун телефон: (70) 762-41-97.