Қуйичирчиқ туманида икки “ISUZU” автобуси ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Nov 08 2019
(0) Comments

Бугун, 8 ноябрь куни соат тахминан 07.00 ларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туман Тинчлик МФЙ ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа- Янгийўл йўлининг 52-километрида, Янгийўл туманида жойлашган “КАМОЛАТ-ТРАНС” МЧЖ га қарашли ISUZI 10 830 JBA ҳайдовчиси А.А. бошқарувидаги автобуси билан, Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган “ ASIAN BEBI TEXITEL ” МЧЖ га қарашли ISUZU 10V 328 OA ҳайдовчиси Ж.Б. қувиб ўтиш қоидасини бузиши натижасида автобуслар бир-бирига тегиб, Ж.Б. бошқарувидаги автобус йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада автобуслар салонида бўлган 37 нафар фуқаролардан бири 1976 йилда туғилган И.Б. олган тан жароҳати сабабли вафот этган. Қолган 36 нафар фуқаролар туман шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилган. Ҳозирда уларнинг 3 нафари даволаниш учун тиббиёт бўлимига жойлаштирилган. Қолган барча фуқаролар саломатлигида муаммо бўлмаганлиги сабабли тиббиёт муассасасида қолишмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.