Э Ъ Л О Н!

Nov 15 2019
(0) Comments

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати тизимларидаги бўш бўлган сафдорлик лавозимларга ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича 2019 йилнинг 25 ноябрь куни соат 10.00 дан 16.00 га қадар танловлар ўтказилишини маълум қилинади..

Танловларда, 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган, Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи, ўрта, ўрта- махсус, олий маълумотга эга, муддатли, сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 170 см. дан паст бўлмаган, ИИВнинг Академик лицейлари битирувчилари ҳамда шаҳар-туман ИИБ профилактика (катта) инспекторларини жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари орасидан қабул қилинади.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган ИИВнинг Академик лицейлари битирувчилари ҳамда шаҳар-туман ИИБ профилактика (катта) инспекторларини жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларни юқорида кўрсатилган муддатда, Тошкент вилояти ИИББ Кадрлар бошқармасига шахслари тасдиқловчи фуқаролик паспортлари, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномаларини асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар Тошкент йўли кўчаси Сада бекати 1-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси биноси.

Мурожаат учун телефон: 70-762-41-97.