Э Ъ Л О Н !

Dec 12 2019
(0) Comments

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Жазони ижро этиш бўлими, тизимларидаги бўш бўлган олий тор доирадаги маълумот талаб этиладиган (шифокор, бош бухгалтер, юрисконьсулт) лавозимларга, ички ишлар органлари хизматига қабул қилиш бўйича 2019 йилнинг 21 декабрь кунидан 31 декабрь кунига қадар танловлар ўтказилишини маълум қилади.

Танловларда, ўн саккиз ёшдан кичик, ўттиз ёш катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдагилар ҳам, Тошкент вилоятида доимий пропискада турувчи, олий таълим муассасаларини “Соғлиқни сақлаш, иқтисодий таълим, юриспруденция, ҳуқуқий таълим соҳаси йўналишлари” бўйича тамомлаган, муддатли, сафарбарлик чақирув резерв ёки олий таълим муассасасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган эркаклар ҳамда 160 смдан паст бўлмаган аёллар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган фуқароларни юқорида кўрсатилган муддатларда, соат 09.00дан 17.00га қадар Тошкент вилояти ИИББ Жазони ижро этиш бўлими Кадрлар бўлинмасига шахслари тасдиқловчи фуқаролик паспортлари, маълумоти тўғрисидаги диплом, ҳарбий гувоҳномаларини асл нусхалари билан келишлари сўралади.

Манзил: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани “Барданкўл” маҳалла фуқаролар йиғини, “Эътироф” кўчаси 5-уй. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Жазони ижро этиш бўлими биноси.

Мурожаат учун телефон: +998 (99) 403-43-53, +998 (98) 360-17-16.